Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи савдо муносабатлари кенгаймоқда

2015-04-23 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасида Ўзбекистон-Швейцария Савдо -саноат палатаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори вазифасини бажарувчи Ж.Мустафоев бугун мамлакатимизда хусусий сектор маҳсулотлари ва хизматларини ички ва ташқи бозорга чиқариш ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, соҳага чет эл инвестициялари ҳамда янги технологияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратилаётганини таъкидлади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида жамғарма томонидан 920 тадбиркорлик субъектига маҳсулот ва хизматлар экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий ёрдам кўрсатилди. Бунинг самарасида қиймати 220 миллион АҚШ доллари бўлган шартномалар имзоланди. Мамлакатимизнинг 90 корхонаси жамғарма кўмагида хорижий давлатларда ўтказилган нуфузли халқаро кўргазма-савдолар, бизнес-форум ва кооперация биржаларида иштирок этди.

Жамғарма дунё бозоридаги талабларни ўрганиш ва ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимиз сифатини ошириш мақсадида Европа, МДҲ мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Сингапур ва бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистон Швейцарияга пахта толаси, ёғоч массаси, дори препаратлари ва хизматлар экспорт қилмоқда. Мамлакатимизга Швейцариядан тўқимачилик товарлари, пресслаш ва янчиш асбоб-ускуналари, фармацевтика ва кимёвий препаратлар келтирилмоқда.

Ўзбекистонда швейцариялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 77 компания фаолият юритаётир. Улардан 55 таси қўшма ва 22 таси тўлиқ чет эл капитали иштирокида ташкил қилинган корхоналардир. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Швейцариянинг фармацевтика, кимё, озиқ-овқат ва машинасозлик тармоқлари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган компанияларининг 29 ваколатхонаси аккредитациядан ўтказилган.

Ўзбекистон-Швейцария Савдо-саноат палатаси вице-президенти Хайнц Висслинг палатанинг асосий вазифаси икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги иқтисодий, технологик, саноат ва инвестициявий алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат эканини таъкидлади.

– Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилаётган имкониятлар делегациямиз аъзоларида катта таассурот қолдирди, – дейди Х.Висслинг. – Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида улкан имкониятлар мавжуд.

Манба: ЎзА

Поделиться