Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазирига мактуб
2018-01-23 | Сиёсат
Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири
Владимир Макей Жаноби Олийларига
Ҳурматли Владимир Владимирович,
Ўзбекистон Республикаси ва Беларус Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан менинг самимий табригимни ва энг эзгу тилакларимни қабул қилгайсиз.
Шуни мамнуният билан таъкидлаб айтмоқчиманки, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Беларус муносабатлари ўтган чорак аср давомида шерикчилик ва конструктив ҳамкорлик руҳида фаол ривожланиб келди.
Ишончим комилки, Минскда Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаради ва мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришга кучли туртки беради.
Аминманки, Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги анъанавий дўстона алоқалар бундан кейин ҳам икки мамлакат халқларининг фаровонлиги йўлида жадал ривожланади ва мустаҳкамланади.
Ушбу муҳим кунда, рухсатингиз билан Сизга, ҳурматли Владимир Владимирович, ва Сизнинг раҳбарлигингиздаги Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига соғлик, фаровонлик ва ҳар томонлама муваффақиятлар тилайман.
Чуқур ҳурмат билан,
Абдулазиз Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги