Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан кўришади
2018-01-22 | Спорт
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджонов ҳозирда Испания пойтахти Мадрид шаҳрида “Реал Мадрид” футбол клубининг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар қилишларича, Бугун 22 январь кунги режага кўра, Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академиясига ташриф буюради ва академия директори Хулио Ронко билан учрашади. Эртага, 23 январь санасида эса ЎФФ раиси Парижга йўл олади ва у ерда Франция футбол федерацияси раҳбарлари билан кўришади.
Манба: ЎзА