Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умид Аҳмаджонов ва Хорхе Вальдано ўзаро фикр алмашди

2018-01-22 | Спорт

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджонов Испания футбол федерацияси раҳбарияти таклифига биноан расмий сафар билан Испанияга жўнаб кетган эди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг хабар беришича, 21 январь куни Мадридда Умид Аҳмаджонов аргентиналик собиқ футболчи, 1986 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Хорхе Вальдано билан учрашди.

Хорхе Вальдано ўз вақтида “Валенсия”, “Реал” Мадрид каби клубларда мураббий сифатида фаолият юритган. Шунингдек, бир муддат “Реал” Мадрид футбол клуби бош директори сифатида ҳам иш олиб борган.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов Хорхе Вальдано билан Ўзбекистонда малакали футбол мураббийларини тайёрлаш бўйича янги тизимни яратиш, болалар ва ўсмирлар футбол мураббийларининг савиясини ошириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

«Хорхе Вальдано жаҳон футболидаги кўзга кўринган мутахассислардан бири ҳисобланади. Бу инсоннинг билими, йиллар давомида тўплаган тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам испан футболи структураси, болалар ва ўсмирлар мураббийларини тайёрлаш тизимини барпо қилмоқчимиз.

Хорхе Вальдано каби мутахассисларнинг қимматли маслаҳатлари Ўзбекистон футбол федерацияси иш фаолиятини замонавий йўналишда амалга ошириш, ўзбек футбол клубларини юқори босқичга олиб чиқиш асқотади, деб ишонаман», - дейди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" футбол клуби раҳбарияти томонидан "Реал Мадрид"- "Депортиво" учрашувини бевосита "Сантьяго Бернабэу" стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган бўлиб, учрашувдан сўнг “Қироллик клуби” раҳбарияти билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Манба: ЎзА

Поделиться