Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фоторепортаж: “Хошамет – 2017” мукофотини топшириш маросими

2018-01-22 | Жамият

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Хошамет – 2017” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан таъсис этилган мазкур мукофот ижтимоий-сиёсий, маданият, санъат, журналистика, спорт ва тадбиркорлик соҳаларида катта муваффақиятга эришаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган. Мукофот 24 номинация бўйича ўз эгаларига топширилди.
 
Қораўзак тумани ҳокими Д.Отемуратов “Йилнинг энг фаол ҳокими”, Қанликўл туманидан Д.Сатуллаев “Йилнинг энг фаол ёш фермери”, А.Қурбаниязова “Йилнинг энг фаол ёш журналисти”, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Йилнинг энг фаол Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда фаолият олиб борган ташкилот” номинациялари ғолиби бўлди.
 
– “Йилнинг энг фаол ёш хонандаси” йўналишида ғолибликни қўлга киритганимдан хурсандман, – дейди Баҳодир Разимбетов. – Ғолиблик билан бирга, менга қўшимча равишда “Ўзбекконцерт” томонидан бир йиллик бепул лицензия ҳам берилди. Бундай имкониятлар яратиб берилаётгани учун давлатимиздан миннатдормиз. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев сўзга чиқди.

 

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться