Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликлари тартибга солинади

2018-01-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.
 
Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга йўл қўйилиши мумкин. Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ ўлчамларнинг бошқа бирликларини ҳам ишлатишга рухсат берилди.
 
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланилади.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчам бирликлари фақат ўлчамнинг сон қийматини Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларида ифодалаш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланади.
 
Унга кўра, ясси бурчак ўлчам бирлигининг «градус», «минут», «секунд» белгилари сатр устида ёзилади. Сиғим ҳажмининг бирлиги «литр»ни Л белгиси билан ифодалаш йўлга қўйилади.

Манба: ЎзА

Поделиться