Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация ажратиш тўғрисида топшириқ берди
2018-01-21 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида "Самара-Чимкент" автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти