Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТИВ Консуллик бошқармаси маълумоти
2018-01-20 | Сиёсат
2018-йилнинг 20-январга ўтар кечаси Ўзбекистон Президенти қарорига биноан Қозоғистоннинг Актобе вилоятида 18-январь куни юз берган ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Тошкент шаҳрига махсус самолётда келтирилди.
Икки нафар тирик қолган Ўзбекистон фуқаролари Актобе шаҳрида Қозоғистоннинг ваколатли органлари томонидан қўзғатилган жиноят иши муносабати билан ўтказилаётган тергов тадбирларида иштирок этадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги