Эртага, 20 январь куни Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги парламент делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.
Грузия парламентийлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади.
Делегация аъзолари, шунингдек, Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ҳамда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда Грузия парламенти ўртасида парламентлараро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Манба: ЎзА