Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2018-01-19 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг кўлами юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон-Россия муносабатлари тарихида 2017 йил юқори динамика ҳамда олий ва бошқа даражалардаги фаол алоқалар, анъанавий йўналишлар билан бир қаторда янги соҳаларда ҳам ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш йили бўлди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида турли шаклларда ўтказилган учрашувлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбатда минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши ва келгусидаги амалий учрашувлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги