Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япониянинг «CBC Group» компанияси Ўзбекистон Суперлигасига ҳомий бўлиши мумкин

2018-01-18 | Спорт

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун федерация биносида Япониянинг «CBC Group» компаниясиниг Халқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер билан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда ЎФФ сайти хабар тарқатди.

«CBC Group» компанияси турли ичимлик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бутун дунёда ўз филиалларига эга.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Аран Олснер билан учрашув чоғида ҳомийлик қилиш, маркетинг ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди. Ўз ўрнида Аран Олснер «CBC Group» компанияси формати ўзгарган ва янгидан ташкил қилинаётган Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида титул ҳомий бўлишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться