Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош котиби билан учрашув

2018-01-16 | Сиёсат

2018 йилнинг 15 январь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Суҳбат давомида БМТ Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи ва унинг 2017 йил 10 июндаги Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида БМТ Хавфсизлик кенгашининг бўлажак тадбирлари – «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модельи сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусидаги очиқ мунозараларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться