Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жаҳон банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига оид
2018-01-16 | Сиёсат
2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги