Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтидорли ўқувчилар учун имконият

2018-01-11 | Таълим

Шу кунларда юртимиз умумтаълим мактабларида 9-10-синф ўқувчилари ўртасида фанлар олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мактаб ўқувчиларининг билим даражасини аниқлаш, умумтаълим фанларига қизиқишини янада ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили юқори синф ўқувчилари ўртасида фанлар олимпиадаси ўтказилиши яхши анъанага айланган.
 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматидан маълум қилишича, 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 19 та фан йўналишида олимпиаданинг дастлабки – мактаб босқичи ўтказилди. Унда юртимиз умумтаълим мактаблари 9-10-синфларининг 560 мингдан ортиқ ўқувчиси қатнашди. Айни кунларда олимпиаданинг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. 160 минг нафардан ортиқ ўғил-қиз Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри босқичи йўлланмаси учун куч синашмоқда.
 
Ўқувчиларнинг ўз билим ва имкониятларини тўлақонли намоён этиши учун олимпиада ўтказилаётган умумтаълим мактабларининг аудиториялари талаб даражасида жиҳозланиб, зарур шароитлар яратилди. Хусусан, пойтахтимиздаги 61-умумтаълим мактаби мезбонлик қилаётган Яшнобод тумани босқичини оладиган бўлсак, ўқув-лаборатория хоналари ҳамда зарур жиҳозларнинг шайлиги ўқувчиларга амалий синов жараёнида қулайлик яратмоқда. Унда Яшнобод туманидаги барча мактаблардан 700 нафарга яқин ўқувчи ўзаро баҳс олиб бормоқда. 
 
Бўлиб ўтаётган фанлар олимпиадаси қатнашчилари биринчи куни ёзма ва оғзаки тарзда синовдан ўтган бўлса, иккинчи куни тест саволларига жавоб қайтарди. Уларнинг ишини холисона баҳолаш, энг муносибларни аниқлаш учун малакали, тажрибали педагоглардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати шакллантирилган. Синовлар юқори савияда ўтиши учун барча шароит яратилди. Ҳакамлар ҳайъати ва апелляция комиссияси фаолият кўрсатмоқда.
 
Фанлар олимпиадасининг туман босқичида юқори кўрсаткич қайд этиб, 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар жорий йилнинг март ойида ўтказиладиган кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. 
 
 
Назокат УСМОНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться