Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Диний масалалар бўйича масъулиятни кучайтириш зарур

2018-01-11 | Жамият

Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Вазирлик Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ташаббуси билан бош бошқарманинг қуйи тизим ходимлари ва жойлардаги бош имом-хатиблар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида юртимизда тинчликни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шартлиги, шу йўналишда шаклланган тизим самарадорлигини янада ошириш, айниқса, диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш бўйича қўйилган вазифаси ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Видеоселектор йиғилишини Вазирлик Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи полковник Ў.Муродов олиб борди. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Турсуновлар иштирок этишди.
Ў.Муродов республикамизда терроризм ва экстремизм жиноятларини олдини олиш ишларида имом-хатиблар ролини кучайтириш, ходимларнинг экстремистик ғояларга қарши курашишларида асл ислом дини ҳақидаги билим савияларини ошириш, миссионерлик, прозелитизм ва сохта тариқатчилик билан курашишнинг маънавий-маърифий асосларини ёритишда бош бошқарма ва унинг қуйи тизимлари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу борада ички ишлар органларининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тизими ходимлари нафақат бу турдаги жиноятларга қарши курашувчилар, балки уларни олдини олиш ва фуқароларимизни террорчи ва экстремистик кучлар ғояларидан ҳимоя қилувчилар бўлиши лозимлигини қайд этди.
Йиғилишда сўзга чиққан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ислом дини ниқоби остида қон тўкаётганлар, асл ислом дини моҳиятини тушунмаслигини, ислом дини ҳеч қачон терроризм ва экстремизмга йўл бермаслигини таъкидлаб, бу борада маҳалла, ички ишлар органлари ходимлари ва диний уламолар ҳамжиҳат бўлиши, бир ёқадан бош чиқариб ўз фаолиятини тўғри ташкил қилиш лозимлигини билдириб, диний экстремистик оқимлар аъзоси сифатида ички ишлар органларида махсус рўйхатдан чиқарилган фуқароларни келгусида қўллаб-қувватлаш, уларнинг нопок йўлларга кириб қолишини олдини олиш, турли бузғунчи кучлардан ҳимоя қилиш бўйича ишлар энди янги босқичга чиққанлигини, улар билан профилактик ишларни кучайтириш лозимлигини қайд этди.
 Бундан ташқари, ҳозирда нотўғри оқим ва йўналишларга кириб кетувчи, тўғри йўлдан алданувчи фуқаролар асосан мигрантлар орасида содир бўлаётганлигини инобатга олиб, диний вакиллар билан биргаликда профилактик суҳбатларни узоқ муддат чет элга чиқиб келган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ўртасида ташкил қилиш лозимлиги, фуқароларга асл ислом дини моҳиятини тушунтиришда диний уламоларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур томонидан йиғилиш иштирокчиларига Қуръони каримнинг баъзи оятлари тафсири тушунтирилиб, хусусан, террорчи ва экстремистик кучлар ислом дини ниқоби остида Қуръон оятларини бузиб талқин қилиш орқали, ўз манфаатлари йўлида фуқароларни бузуқ эътиқодга эргаштираётганликлари айтилди.
Шунингдек, “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик ташкилот томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон” сураси, 103-ояти нотўғри талқин қилиниб, фуқаролар томонидан оқимга эргашиш, жиноят содир этиш ҳолатлари содир бўлганлигини, аслида, оқим вакиллари билан ўтказилган суҳбатларда, уларга илмий ислом ақидаларини изоҳлаб, шарҳлар ва исботлар келтирилганида ўз ғоялари нотўғри эканлигини тушуниб етганликлари, илмий манбаларга асосланмаган ҳолда Қуръони карим оятларига тафсирлар берилганлиги таъкидланди.
Миссионерлик ва прозелитизм каби иллатларнинг тарқалиш сабаблари ҳам йиғилишда муҳокама қилиниб, келгусида бу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш ишларида дин масалалари бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклиф ва мулоҳазалар баён этилди.
Видеоселектор йиғилишида буюк аллома, мотуридия таълимотининг йирик вакили Абу Муин Насафий бобомиз бундан минг йил олдин дин масаласида адашганларга тўғри йўл кўрсатгани, нотўғри эътиқодли шахсларни илм маърифат билан эътиқодини тўғрилагани мисол сифатида келтирилиб, ҳозирги кунда зарарли оқимларга қарши курашишда, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш, барча фуқароларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган диний илмлар соҳасидаги мўътабар китоблар мазмунини халқимизга етказиш, айниқса, экстремизм билан боғлиқ жиноятлар содир бўлган маҳаллаларда диний уламолар билан биргаликда профилактик ишларни ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться