Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида
2018-01-10 | Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқлансин.*
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги 105–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 9 январь
№ ЎРҚ—458
*******************
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.
Манба: «Халқ сўзи»