Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республикамиз Олий таълим муассасалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий таълим муассасаларининг даромадларига 2018 йил 1 январдан бошлаб солиқ ва мажбурий тўловлардан имтиёзлар берилди
2018-01-10 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига кўра Бюджет ташкилотлари жумладан, Республикамиз олий таълим муассасалари ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий таълим муассасаларига солиқ ва мажбурий ажратмалардан имтиёзлар тадбиқ этилди.
Хусусан 2023 йилнинг 1 январига қадар:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан (фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олганлик учун тўловлар ва бошқалардан олинган даромадлар) қўшимча даромад оладиган бюджет ташкилотларидан ундириладиган барча солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғим ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан;
Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув юртлари Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таълим фаолияти доирасида солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек, ушбу университетларнинг чет эллик ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилди.
Юқорида келтирилган имтиёзлар ва енгилликлар олий таълим муассасаларида солиқ воситаси билан туб ўзгаришларни амалга ошириш орқали халқимизга замон талабларига жавоб берадиган таълим хизматларини ривожлантириш хусусан, таълим муассасаларини моддий техник базасини кенгайтириш ва мутахассис кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга, шунингдек таълим хизматлари тўловлари юкини камайтириш ҳисобига аҳолининг реал даромадларини оширишни таъминлашга қаратилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги