Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туробжон Жўраев, Самарқанд вилояти ҳокими
2018-01-08 | Сиёсат
Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юртимиз жамоатчилиги томонидан мамлакатимизнинг демократик ривожланиши сари дадил қадам, деб эътироф этилмоқда.
Мурожаатномада ҳар бир йўналиш бўйича белгиланган вазифалар, топшириқлар, Конституциямизда белгиланган тамойиллардан келиб чиққан.
Жумладан, Мурожаатномада вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари Президентнинг жойлардаги вакиллари сифатида эслатилиши ҳам Бош Қонунимизда аниқ белгилаб қўйилган.
Президентимизнинг биз, ҳокимларга кенг ваколатлар бериши бу, аввало, юксак масъулият ва мажбуриятдир. Бундай ваколатга эга бўлган раҳбар ўша ҳудуддаги барча соҳалар учун, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаси учун жавобгардир ва бу ҳақда доимий равишда халқимизга ҳисобот бериб боришимиз лозим. Буни ҳар бир ҳоким унутмаслиги керак.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги