Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» маҳаллий йўналишларда тарифларни пасайтиради

2018-01-08 | Иқтисодиёт

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси маҳаллий йўналишлардаги қатновларга табақаланган тарифларни киритди. Киритилган янгиликлар йўловчиларга уларнинг талабларига мос келувчи авиачипталарни танлашга имкон беради.

Республика ичидаги барча йўналишда тарифларнинг минимал даражаси пасайтирилди. Бундан ташқари, барча маҳаллий йўналишларда гуруҳлар учун тарифлар киритилди. Ўрнатилган тарифлар бўйича сотиладиган жойлар сони чекланган. Ёдда тутинг, авиачипта қанча эртачи сотиб олинса, у шунчалик арзон тушади.

Авиачипталарни авиакассаларда ёки авиакомпаниянинг расмий сайтида онлайн тарзда сотиб олинганидан қатъи назар барча тарифлар бирдек амал қилади.

Маълумотлар олиш учун телефон: 140 02 00.

Манба: Uzbekistan Airways

Поделиться