Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қашқадарёда минг ёшли дарахт ҳамон мева бермоқда. Меванинг бир килоси – 100 минг сўм

2018-01-08 | Иқтисодиёт

Юртимизда 35 минг гектардан кўпроқ майдонда хандон писта етиштирилишига қарамай унинг бир килограмми бозорларимизда 100 минг сўмдан юқори нархларда сотилмоқда. Жаҳон бозорида "яшил олтин" дея таъриф бериладиган бу маҳсулот ёнғоқ ва бодомга нисбатан 5-6 баробар қиммат баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддиларининг таъкидлашича, 2017 йилда тоғ тизмаларидаги тоғ олди ва тоғ ёнбағирларидаги минг гектар майдонда писта кўчатлари экилган. Жорий йилда яна 2 минг гектарда пистазор ташкил этилади.
 
Яна бир янгилик. Авваллари пистанинг уруғи ерга ташлаб қўйилгани, учун уни қушлар олиб кетиш эҳтимоли кўпроқ эди. Ўтган йилдан бошлаб, бу борда целлофан халтачада маҳаллий ва минерал ўғит билан аралаштирилган тупроқда уруғни бир ой мобайнида парваришлаш усули қўлланмоқда. Ўрада нишлаб кўкарган уруғдан унган ниҳоллар эрта баҳорда танланган ерга ўтқазилади.
 
Аммо буни етарли деб бўлмайди. Нега? Биринчидан, пистазорлар ташкил этишнинг афзалликлари ҳақида кўпчилик етарли тушунчага эга эмас, иккинчидан эса писта нисбатан кеч ҳосилга киради, яъни 7-8 йилда илк мевасини бериб, ҳар уч йилда "дам олади". Айни шу жиҳат унга нисбатан қизиқишнинг камайишига сабаб бўлган. Бироқ, писта дарахти деярли сув талаб қилмаслиги, минг йилгача мева бериши лалмикор ерлардан самарали фойдаланишда қўл келади.
 
Қашқадарё вилоятида жойлашган Қуруқсой тизимида 1000 ёшга етган бир неча хандон писта дарахти сақланиб қолган бўлиб, улар ҳозирда ҳам ҳосил бермоқда.
 
Мутахассисларнинг айтишича, бир гектар ерда 150-180 та писта дарахти экиш мумкин. 50 даражагача иссиққа ва 41 даражагача совуққа чидайди. Ҳосилдор нав бўлса ва тўлиқ ҳосилга кирса, битта дарахт 100 килограммдан ортиқ ҳосил берар экан. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳосил яхши бўлганда йилига ўртача 15 тоннадан ортиқ хандон писта олиш мумкин. Бу бир ярим миллиард сўм нари-берисидаги маблағ дегани. 
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться