Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой элчиси билан учрашув

2018-01-06 | Сиёсат

2018 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзени қабул қилди.

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон-Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда таъкидланганидек, 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга тарихий давлат ташрифи ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди ҳамда давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканлигини намойиш этди.

Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Элчига кўп йиллик муваффақиятли фаолияти ва мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли соҳаларда ва йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться