Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий Осиё мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув
2018-01-06 | Сиёсат
2018 йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Данияр Сидиқов, Тожикистон Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми, Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев ва Қозоғистон Республикаси Муваққат ишлар вакили Мурсал-Наби Туякбаевни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси ва ноябрьда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция минбарларидан илгари сурган Марказий Осиё давлатларининг кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича ташаббусларини амалга ошириш юзасидан мамлакатимиз таклифлари билан вазир Марказий Осиё давлатларининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таништирди.
Томонлар минтақа кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги