Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Ўзбекенерго» АЖнинг 2017 йил 9 ойлик ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари
2017-10-05 | Иқтисодиёт
№ |
Асосий кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
2017 йил 9 ойлик кўрсаткичлар (тезкор маълумот) |
I. |
Электр энергияни ишлаб чиқариш: |
||
1. |
Ўзбекистон Республикаси бўйича |
млрд. кВт·с |
44,7 |
1.1. |
«Ўзбекенерго» АЖ бўйича |
- “ - |
40,9 |
шу жумладан: ИEСларда |
- “ - |
37,7 |
|
1.2. |
блокстанциялар бўйича |
- “ - |
3,8 |
II. |
Иссиқлик энергиясини етказиб бериш |
млн.Гкал |
5,2 |
III. |
Инвестицион лойиҳалар бўйича жами ўзлаштирилган |
млрд.сўм |
421,7 |
шу жумладан: - «Ўзбекенерго» АЖ маблағлари (соҳа маблағлари) |
млрд.сўм |
187,6 |
|
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги хорижий кредитлар |
- “ - |
172,0 |
|
«Ўзбекенерго» АЖ энергетика корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2017 йил ишлаб чиқариш фаолиятининг прогноз кўрсатгичларига эришиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
«Ўзбекенерго» АЖ томонидан иқтисодий ўсишнинг доимий суръатларига ва электроэнергетика соҳасининг барқарор ишлашига эришиш мақсадида ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришни таъминлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. 2017 йилнинг 9 ойи давомида таннархни пасайтириш параметрлари 100,8 фоизни ташкил этди.
Жорий йилнинг ўтган даврида товар маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 100,2 фоизни ташкил этди. Корхоналарда маҳаллий хом ашё асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича топшириқ 120,4 фоизга бажарилди. Маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш 105,6 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2017 йилга мўлжалланган инвестицион дастур тўғрисида»ги 2016 йил 23 декабрьдаги ПҚ-2697 сонли қарорига мувофиқ янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва амалдагиларини модернизация ва реконструкция қилишга қаратилган 29та йирик инвестициявий лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар давом эттирилди.
«Навоий ИEСни қуввати 450 МВтга тенг иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш билан кенгайтириш» ва «Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида таркибида қувватлари 450 МВтдан бўлган буғ-газ қурилмаларининг иккита блоки бўлган умумий қуввати 900 МВтга тенг янги иссиқлик электр станциясини қуриш» лойиҳалари бўйича «Митсубиши Cорпоратион» ва «Митсубиши Ҳитачи Поwэр Сйстемс, Лтд.» (Япония) компаниялари консорциуми билан қўшимча эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва шеф-монтаж ишлари бўйича қўшимча хизмат кўрсатиш юзасидан қўшимча битимлар имзоланди.
«Поп-Қўқон-Андижон» ҳудудида қурилаётган электрлаштирилган темир йўл линиясини тортиш подстанцияларининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш” лойиҳаси бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда: 3та пикетда пойдевор қўйилди ва таянчларни йиғиш ишлари олиб бориляпти.
«Тахиатош ИEСда қуввати 230 280 МВтга тенг иккита буғ-газ қурилмасини қуриш» лойиҳаси бўйича «ҲЮНДАИ Энгинеэринг Cомпанй Лимитед» ва «Ҳюндаи Энгинеэринг & Cонструcтион Cомпанй Лтд.» (Корея) компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда ишлар бошланди.
“500 кВли «Чодак-Тўрақўрғон» подстанциянингқурилиши” лойиҳаси доирасида пойдеворларни монтаж қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Бутун Республика бўйлаб 0,4 6-10 кВли тақсимлаш тармоқлари ва электр таъминоти объектларини ривожлантириш ва модернизациялаш» лойиҳаси бўйича 2344,1 км электр узатиш линияси реконструкция қилинди ва 740та трансформатор пункти ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059 сонли фармонига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаритасини» тасдиқлаш ва Ўзбекистон Республикасида АСКУЭ ни жорий қилишни давом эттириш бўйича фармойишига мувофиқ «Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича дирекция» МЧЖ бўлинмасини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини модернизациялаш лойиҳалари бўйича «Ўзбекенерго» АЖ корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон асбобларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Жорий этилангандан буён ўтган давр мобайнида юридик истеъмолчиларга 245,6 мингтадан ортиқ уч фазали ва 188,6 мингтадан ортиқ бир фазали электрон асбоблар, маиший истеъмолчиларга 39,7 мингтадан ортиқ уч фазали ва 4640,8 мингтадан ортиқ бир фазали электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон асбоблари ўрнатиб берилди. «Ўзбекенерго» АЖда куз-қиш мавсумига энерготизимни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида тармоқ тадбирлари, асосий энергия ускунларини таъмирлаш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, электр станциялари ва тармоқларини қишки шароитда ишлашга тайёрлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссиялар тузилди.
“Электр тармоқларига уланиш ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш учун «Ягона дарча» тамойили бўйича техник шартларини тақдим этиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш” лойиҳаси юзасидан «ЛГ CНС Узбекистан» ҚК МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ дастурий таъминот ишлаб чиқилди, дастурий таъминот синови ва бошқа тизимлар, хусусан «Тошкент шаҳар ЭТК» АЖ ва «Тошкент ҲEТК» АЖ базасидаги Ягона Дарча Маркази билан синов интеграцияси амалга оширилмоқда.
«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» тармоқ Дастури бўйича тадбирларни амалга ошириш учун сарф-ҳаражатлар 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларида 208630,5 млн. сўм ва 121, 42 млн. АҚШ долларни ташкил этди.
Озиқ-овқат дастури доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Манба: "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти