Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси раҳбарлари бир-бирларини табриклади

2018-01-05 | Сиёсат

2018 йил 1 январь куни Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди. Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Чехия ҳамкорлиги тарихидаги ушбу сана муносабати билан бир-бирларини қутладилар. 

Чехия Президенти Милош Земаннинг қутловида бундай дейилган: "Муҳтарам Президент жаноблари, Сизни Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан қутлаш ва ўзаро муносабатлар ривожидан мамнун эканимни билдиришга ижозат бергайсиз". 

"Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар фаоллашгани ва ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамлангани биз учун жуда муҳимдир, – деб таъкидлаган Президент Милош Земан ўз қутловида. – Шу сабабли, менинг Чехия Республикасига ташриф билан келишингизни сўраб юборган таклифимни қабул қилганингиздан ғоят мамнунман. Шунингдек, мен Сизнинг савдо соҳасидаги тўсиқларни бартараф этиш ва иқтисодиётни рағбатлантириш орқали "Ўзбекистон эшикларини очиш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларингизни юксак қадрлайман. Ўзбекистон Республикаси биз учун муҳим иқтисодий шерикдир". 

Чехия раҳбари "Сиз ва Сизнинг янги ҳукуматингиз томонидан нафақат иқтисодиётда, балки ташқи сиёсат, адлия, демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида бошланган ислоҳотлар нақадар катта ғайрат-шижоат билан амалга оширилаётгани ҳам таҳсинга сазовор", деб таъкидлаган. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз қутловида "Ўтган даврда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида мустаҳкам дўстлик, ўзаро ҳурмат ва англашув анъаналарига асосланган яқин ва самарали ҳамкорлик шакллангани қувонарлидир. Турли соҳалар ва шаклларда очиқ ва амалий мулоқот фаол давом эттирилмоқда, савдо-иқтисодий алоқалар, маданият ва таълим соҳаларида мазмунли алмашинувлар изчил ривожланмоқда", деб алоҳида таъкидлаган. 

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон Чехия билан кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга қатъий интилишини, амалий ҳамкорликнинг янги дастур ва лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлайман", деб қайд этган. 

Ўзбекистон Президенти "олий даражадаги бўлғуси мулоқотлар Ўзбекистон – Чехия ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш ҳамда уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишга хизмат қилади", деб ишонч билдирган. 

Манба: ЎзА

Поделиться