Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туризм соҳасида инновацион лойиҳа
2018-01-04 | Туризм
2017 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда «Tehno Dargoh» МЧЖ ўртасида уч томонлама келишув меморандуми асосида, Бухоро вилоятининг 51та (Пойи Калон ансамбли, Гавкушон мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси, Тоқи сарофон, Тоқи телпакфурушон, Тоқи заргарон савдо тоқлари, Лави ҳовуз мажмуаси, Насриддин Афанди ҳайкали, Нодир Девонбеги мадрасаси, Яҳудийлар Синагогаси, Сомонийлар мақбараси, Арк қўрғони ва бошқалар) тарихий объектларида QR код ўрнатилди.
Ушбу лойиҳага кўра вилоятнинг SMART туризм вилояти сифатида халқаро туризм бозоридаги имиджни ошириш ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун АТ-технологиялардан фаол фойдаланиш мақсадида «VERUM QR» қўшма лойиҳасини амалга оширишнинг амалий босқичи бошланди.
Ўрнатилган QR код лар 1 апрель кунига қадар 12 та тилда объект ҳақидаги маълумотларни маҳаллий ва хорижий сайёҳларга 3 сонияда тақдим этади.
Ўрнатиш ишларида «Tehno Dargoh» МЧЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ва Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш инспекцияси ходимлари иштирок этишди.
Мазкур кодлар ўрнитилгани заҳотиёқ, маҳаллий ва хорижий меҳмонларга катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур лойиҳаларни такомиллаштириш мақсадида 2018 йилнинг февраль ойида қўшимча туристик ташкилотлар (меҳмонхона хўжалиги, ресторанлар ҳамда археологик объектлар)га ҳам мазкур шаклдаги кодлар ўрнатилиши белгилаб олинди.
Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги