Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон элчилари билан учрашув

2017-12-31 | Сиёсат

2017 йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Саид Шаҳабуддин Темурий ва Тошкентда бўлиб турган Афғонистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Самир Жавадни қабул қилди.

Суҳбат чоғида ниҳоясига етаётган 2017 йилда Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг якунлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4 6-декабрдаги мамлакатимизга расмий ташрифи ва унинг самарали натижалари икки томонлама ҳамкорликда янги саҳифа очди ва унга кўп қиррали ва унумли тус берди.

Учрашувда 2018 йилда Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигининг баъзи йўналишлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться