Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” билан бирга имтиёзли тарифларда мамлакат бўйлаб саёҳат қилинг!
2017-12-29 | Жамият
Мамлакат тарихида илк маротаба Президент Фармони билан Янги йилда беш кунлик узлуксиз дам олиш кунлари белгиланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига биноан байрам (ишланмайдиган) кунларнинг узайтирилганлигини ҳисобга олган ҳолда республика аҳолиси учун ички туризм маршрутларини шакллантириш ва дам олиш кунларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар ва аксиялар тизимини жорий қилиш кўзда тутилган.
Фармонни бажариш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси байрам кунларида, яъни 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун маҳаллий йўналишларда 50 % гача чегирмаларни киритади.
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан МАКнинг республика ичидаги барча қатновларига янги йил байрами кунларида, яъни 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:
Манба: Uzbekistan Airways