Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Академиклар ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахслар даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади

2017-12-29 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларини имзолади.  

Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда академик илм-фаннинг ролини кучайтириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, илғор илмий ютуқларни амалиётга жорий этиш, жойларда илмий мактабларни мустаҳкамлаш ҳамда тегишли ҳудудий ва тармоқ муаммоларини ҳал қилишда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш, халқаро миқёсда мамлакат илм-фани нуфузини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига охирги сайловлар 1995 йилда ўтказилгани мазкур фармоннинг тарихий аҳамиятини янада оширади. 

Мамлакатимиз Президенти, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолия­ти­ни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга ҳам имзо чекди. Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб: 

Ўзбекистон Респуб­ликаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қиш­лоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки баробари; 

собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзоларига энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баро­бари миқдорида ойлик гонорар тўланиши белгилаб берилди. 

Бундан ташқари, академиклар ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахслар даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади. 
 

Фармонларнинг тўлиқ матни билан танишиш учун янгиликларни кузатиб боринг.

Манба: ЎзА

Поделиться