Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарёда 15 та хонадон эгаларига топширилди

2017-12-29 | Жамият

Янги йил арафасида 15 нафар ногирон хотин-қизларга, эҳтиёжманд оилаларга арзонлаштирилган уйларнинг калитлари топширилди.  Гулистон туманининг Зарбдор маҳалласида барча қулайликларни ўзида мужассамлаштирган уйларга кўчиб келганларнинг шодлиги чексиз эди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва барчани яқинлашиб келаётган Янги йил – 2018 йил билан табриклади. Уй эгаларини янги уй-жой билан  муборакбод этди.

Бугун биз учун ҳам, сизлар учун ҳам эсда қоладиган кун, деди вилоят ҳокими.  Чунки янги йил  арафасида сизлардек матонатли инсонларга турар-жой бериш тантанасини ўтказмоқдамиз.

Жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари раҳбарлигида вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган  ишчи гуруҳлари томонидан ногирон, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган, эғтиёжманд  аҳоли қатлами ўрганиб чиқилди ва 81 нафар ушбу тоифага кирувчи хотин-қизлар мавжудлиги аниқланди.

Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг қарорларига асосан йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш бўйича  вилоятимиздаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари билан касаначилик бўйича меҳнат шартномалари тузилди. Тикув машиналари берилди ва  улар  узлуксиз хом ашё билан таъминланмоқдалар.

Улар бугунги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга, ўзларининг турмуш шароитларини яхшилаб олмоқдалар.

Мана, бугун уй-жой билан таъминланаётган касаначи хотин-қизлар ўз меҳнатларининг самарасини кўриб, жамиятимизнинг фаол аъзолари қаторидан ўрин олганлар.

Бу уйлар сизларга бахт-саодат олиб келсин.  Бу хонадонлар сизарнинг яхши кунларингизга хизмат қилсин, дея истак билдирди нотиқ.

Бу   уйларнинг калитлари эски 2017 йилни кузатиб, янги 2018 йилни кутиб олаётган пайтда берилаётганининг рамзий маъноси бор, албатта. Янги уйда янгича ҳаёт бошлансин. Биз шу хонадонларга тўйларингизда, яхши кунларингизда келайлик, деди Ғофуржон Мирзаев.

Турар-жойларни Одил Қўчқоров раҳбарлигидаги “Ситар-бирдис” масъулияти чекланган жамият қурувчилари қисқа муддатда сифатли қилиб қуриб бердилар.

Тадбирда қурувчиларга миннатдорчилик ифодаси сифатида саруполар берилди.

Карнай-сурнай, ноғоралар садоси янгради. Куй-қўшиқлар авжига чиқди. Ҳамма хурсанд ва бахтиёр эди.

 

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться