Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил натижалари

2017-12-27 | Жамият

2017 йилнинг 26 декабрь куни “Ҳаракатлар стратегияси” Марказида 2017 йил Ҳаракатлар стратегияси ижросининг якунига бағишланган брифинг ўтказилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма бошлиқлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Брифингда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, Дастурда белгиланган вазифалар юзасидан вазирликнинг тегишли бошқармалари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.

Хусусан, 2017 йилда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Комплекс дастур ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизими самарадорлигини оширишга йўналтирилган 4 та қарори қабул қилингани алоҳида эътироф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться