Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенатда Ташқи ишлар вазири ахборот берди

2017-12-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комиловнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг миллий қонун ҳужжатлари талабларини ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. 

Ўзбекистон томонидан хорижий давлатлар, аввало қўшни мамлакатлар билан олиб борилаётган очиқ, конструктив, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Хусусан, қўшни давлатлар билан муносабатларда мутлақо янги сиёсий муҳитни шакллантириш, сиёсий ишонч даражасини анча оширишда ва ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида самарали натижаларга эришилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида қўшни мамлакатлар билан давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув-энергетика муаммоларини бартараф этиш бўйича музокаралар жараёни анча жонланди. 

Ташқи сиёсат хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик ва туризмни ривожлантириш бўйича аниқ вазифаларни ҳал қилишга қаратилди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳисобот даврида мамлакатимизнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаоллиги сезиларли даражада ошди. Жумладан, йил давомида 22 олий даражадаги ташриф алмашилди. 60 дан ортиқ давлат ва халқаро тузилма раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. 400 га яқин ҳужжат, жумладан 110 та халқаро шартнома (21 та давлатлараро, 48 та ҳукуматлараро ва 41 та идоралараро ҳужжат), шунингдек, муассаса ва минтақалар орасида 61 та ҳужжат имзоланди. Давлатимиз раҳбарининг ХХР, РФ, Туркия, АҚШ, Жанубий Кореяга ташрифлари ҳамкорлигимиз ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Хўжалик юритувчи субъектлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда 60 миллиард АҚШ доллари миқдорида 200 дан ортиқ шартнома ва битим тузилди. 

Икки томонлама келишувларни сўзсиз амалга ошириш учун савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молия-техник, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 41 та “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан умумий товар айланмаси жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 16,6 фоизга ошди ва 22 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Марказий Осиё мамлакатлари билан савдода ижобий динамика кузатилмоқда. 

Халқаро ташкилотлар (БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ ва бошқалар) билан мулоқот янада самарали тус олди. Ўзбекистон халқаро ташкилотларнинг имкониятларидан фойдаланиб, янги ташаббусларни илгари сурдики, улар жаҳон ҳамжамиятида кенг маъқулланиб, қўллаб-қувватланди. 

Шу билан бирга, вазирлик фаолиятида айрим муаммо ва камчиликлар қайд этилиб, уларни ҳал қилиш ва вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш учун зарур чоралар кўрилиши талаб этилмоқда. Жумладан, ўтказилаётган халқаро тадбирларни аниқ мазмун билан янада бойитиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, эришилган келишувларнинг ижро этилиши устидан мониторингни кучайтириш борасида фойдаланилмаган салоҳият мавжуд. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадларга мувофиқ, ахборот-таҳлилий фаолиятни янада жонлаштириш зарурати кўрсатиб ўтилди. Бунда айниқса янги шароитларда мамлакатимизнинг миллий манфаатларини халқаро майдонда илгари суриш бўйича аниқ ва асосланган таклифлардан иборат прогноз хусусиятидаги ҳужжатларни ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж ортаётгани ҳисобга олиниши зарур. 

Сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва ҳисоботни эшитиш чоғида қайд этилган мавжуд камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган тавсиялар билдирилди. 

Муҳокама натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди. 

 

 

Норгул Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться