Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори
2017-12-16 | Ҳужжатлар
Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайловини ўтказиш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд ва Хоразм вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари 2017 йил 18 декабрь куни соат 11-00 да тегишинча Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказининг катта мажлислар залида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор халқдепутатлари Самарқанд ва Хоразм вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги