Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғи” – миллатлар, халқлар ва давлатлар дўстлиги намунаси

2017-12-16 | Жамият

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Сунь Лицзе бошчилигидаги Осиё ва Африка давлатларининг Ўзбекистондаги элчилари ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар делегацияси “Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғи” ҳамда “Пенг-Шенг” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Сирдарё вилояти Сирдарё туманига ташриф буюрдилар.

Муҳташам “Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғи” яқиндагина катта тантана билан очилган эди.

Лойиҳа асосида 14 гектар ҳудуд ободонлаштирилиб, замонавий бино ва иншоотлар, кўкаламлаштирилган боғ майдони, ўйингоҳ, сузиш ҳавзаси, декоратив Хитой айвони, болалар атракционлари, меҳмонхона, ўқув маркази, супермаркет, хитой ва ўзбек миллий таомлари ошхоналари барпо этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги қарори билан “Жиззах эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали” ташкил этилиши вилоят иқтисодиётининг янада ривожланишида катта аҳамият касб этди.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида жойлашган “Пенг Шенг” қўшма корхонасида бугунги кунда қарийб 80 миллион  долларлик инвестициялар ҳисобига 9 та ишлаб чикариш лойиҳалари амалга оширилиб, 1500 тадан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон – Хитой ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида яна бир нечта янги лойиҳаларни амалга оширилиши мўлжалланган.

Ҳамкорлик асосида келгусида кўп тармоқли агрокомплекс фаолиятини йўлга қўйиш орқали боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, декоратив боғдорчилик ва гулчилик, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш каби йўналишлар амалга оширилади.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, шунингдек тадбиркорлар учун яратилган қулай инвестиция муҳити, хорижлик инвесторларга берилаётган кўплаб имтиёзлар ва переференциялар сўнгги пайтларда инвестиция оқимининг кескин ўсишига олиб келмоқда.  Жумладан, вилоятимизда Россия, Буюк Британия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Германия, Озорбайжон каби давлатлар билан ҳамкорликда бир қатор саноат корхоналари барпо этилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 72 та хорижий инвестициялар иштирокида  ташкил этилган корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил вилоятимизда 1051 та кичик бизнес субъектлари барпо этилиб, уларнинг сони 8 мингдан ошди.

Ушбу корхоналарда ички ва ташқи бозорда катта эҳтиёжга эга бўлган, керамик плиткалар, сместителлар, чарм-пойабзал, электрон-маиший маҳсулотлар, юк ва пасажир лифтлари, эскалаторлар каби кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

Меҳмонлар “Ўзбекистон – Хитой дўстлик боғи”нинг остонасида карнай-сурнай, нон-туз билан кутиб олиндилар.

Улар болалар ўйингоҳида шўх-шодон ўйнаётган болаларни кузатиб, уларга ўзларининг совғаларини  топширдилар.

Меҳмонлар ташриф муносабати билан ташкил этилган ярмаркани кўздан кечирдилар. Сирдарёлик ҳунарманд, рассомлар асарларини томоша қилдилар. Фольклор дасталарининг куй ва қўшиқларига рақсга тушдилар. Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ўйингоҳга келган  от спорти билан шуғулланувчиларнинг маҳоратлари билан танишиб, отлар ёнида суратга тушдилар.

Тадбир қатнашчилари сирдарёлик ва хитойлик пазандаларнинг таомларидан татиб кўрдилар. Доирачиларнинг маҳоратларига тасаннолар айтиб,  рақсга тушаётган бир гуруҳ ёшлар даврасини томоша қилдилар.

Ташриф доирасида элчилар ва меҳмонларга вилоят ҳокимининг совғалари топширилди. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Сунь Лицзега “Сирдарё вилоятининг фахрий фуқароси” гувоҳномасини тантанали равишда топширди.

Элчилар ва меҳмонларга анъанага кўра зар чопон, дўппи кийдирилиб, белларига белбоғ боғланди.

Иштирокчилар эсдалик учун суратга тушдилар.

Тадбирда элчилар ўзларининг таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Сўзга чиққан вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев элчиларнинг ва ШҲТга аъзо давлатлар делегациясининг  ташрифлари сирдарёликларни беҳад мамнун  этгани, уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшишини айтди.

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться