Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган очиқ эшиклар куни
2017-12-16 | Жамият
Жорий йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида “9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда оммавий ахборот воситалари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирок этди.
Ушбу тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев рахномолигида мамлакатимизда қонун устиворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг қўлламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Бош прокуратура бошқарма прокурори Равшан Абдужалилов-коррупция глобал муаммолардан бири бўлиб, унга қарши кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Хусусан, жорий йилнинг 2 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2752-сонли қарори қабул қилингани коррупцияга қарши курашиш борасида яна бир қадам бўлди.
Мазкур қарор асосида “2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури” қабул қилиниб, коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилгани ва бу йўналишдаги ишларни изчил ва тизимли амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий экспертизасини ўтказишнинг ҳусусиятлари ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг фаолияти юзасидан Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги масъул ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маърузалар тингланди.
Очиқ эшиклар кунида иштирок этган тингловчиларни қизиқтирган саволларига тегишли мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги