Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида: аҳоли қандай фикр билдирмоқда? (янгиланди)

2017-12-15 | Сиёсат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жорий йил январь ойида ташриф буюрган эди. Орадан ўн бир ой ўтиб давлатимиз раҳбари яна Оролбўйига келди. Ўтган давр мобайнида Президентимиз раҳнамолигида ушбу ҳудудда амалга оширилган оламшумул ишлар аҳоли кайфиятини кўтариб, уларни янги марралар сари илҳомлантирмоқда. 

ЎзА мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатлашди. 

Абдулла Каримов, Элликқалъа туманидаги «Сорибий лимонария» хусусий корхонаси раҳбари: 

– Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг январь ойида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида берган топшириқлар ижросини кўриб, қалбимизда миннатдорлик ва ифтихор туйғуси жўш урмоқда. 

Жорий йил сентябрь ойида корхонамиз ишга тушди. Корхонада тиббий муолажалар учун кислород ишлаб чиқарилади. Бугун мамлакатимизда тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг ташаббуси билан яратилган қулайликлар бизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорликка тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига қарши туриш билан баробар, деган сўзларини ҳар бир тадбиркорлик субъекти пештоқига осиб қўйса арзийди. 

Дилфуза Хўжанова, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Чимбой тумани бўлими шуъба мудири: 

– Президентимизнинг туманимизга ташрифи доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан танишгани соҳага қаратилаётган катта эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. Давлатимиз раҳбари ўзининг чиқишларида нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўп бора таъкидламоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий таълим хизматлари билан бир қаторда таълим олишнинг сифатли ва оммабоп муқобил имкониятларини яратадиган таълим хизматлари кўрсатиш бозорини жадал ривожлантириш кўзда тутилган. Бугун бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Энг асосийси, сифатли таълим ва тарбия тизими йўлга қўйилмоқда. 

Инжигул Ўтарова, уй бекаси: 

– Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик лавозимига киришганига мана бир йил бўлди. Ўтган шу вақт давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилганини ҳаётимизда ҳис қилиб турибмиз, оммавий ахборот воситалари орқали танишиб бораяпмиз. 

Президентимиз ўзлари бош бўлиб, халқ билан мулоқот қилмоқда, аҳоли дардини эшитиб, уларнинг муаммоларига ечим топмоқда. Биргина Нукус шаҳрида амалга оширилган ишларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Бугун шаҳар бутунлай ўзгариб кетди. 

Олис Мўйноқ туманида яшайдиган қариндошларимиз билан гаплашганимизда Президентимиз ўз сўзининг устидан чиқиб, у ерга тоза ичимлик суви олиб борганини фахр ва чуқур миннатдорлик билан тилга олади. Бу каби эзгу ишларни кўплаб келтиришимиз мумкин. 

Гулжаҳон Сеитназарова, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси: 

– Президентимиз БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Орол муаммосини яна бир бор дунё жамоатчилиги олдига баралла олиб чиқди. 

Орол минтақамиз ва бутун халқаро ҳамжамиятнинг оғриқли ва долзарб масаласидир. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида Орол денгизининг харитасини кўрсатиб сўзлаган нутқини, айниқса, биз, Қорақалпоғистон аҳли катта ҳаяжон билан кузатдик. 

Бу Президентимизнинг қорақалпоқ эли ва заминига нақадар катта самимият билан муносабатда эканини яна бир бор намоён этди. Биз, ҳар биримиз давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига доимо «лаббай», деб жавоб бериб, мамлакатимиздаги улкан ўзгаришлар жараёнининг фаол иштирокчиси бўлмоғимиз даркор. 

 

 

Абу Бакир Ўрозов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться