Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мижозларга қулайлик: тижорат банкларининг хизмат ҳақлари арзонлашмоқда

2017-12-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Банклар ассоциацияси тижорат банклари билан биргаликда амалдаги банк хизматларига белгиланган тарифларни қайта кўриб чиқди. Бу ҳақда Марказий банк расмий сайти хабар берди.

Бунда, асосий эътибор, банкнинг рационал даромадлилигини таъминлаган ҳолда тижорат банклари тариф сиёсатларини оптималлаштириш ва шу орқали банк хизматлари жозибадорлигини ошириш ва янги мижозлар жалб этишга, энг асосийси, мижозлар билан яқин ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга қаратилди. 

Ўрганиш натижаларига кўра, банк хизматлари бўйича Тавсиявий тарифлар ишлаб чиқилди ва мамлакатимиз тижорат банкларининг тариф сиёсатларини оптималлаштириш бўйича Банклараро келишув имзоланди. 

Таъкидлаш лозимки, Банклараро келишувга асосан тижорат банклари банк хизматлари бўйича ўрнатилган тўловларни Тавсиявий тарифларда белгиланган миқдорлардан асоссиз равишда оширмаслик ва ортиқча тарифлар ўрнатилишига йўл қўймаслик ҳамда банклар томонидан тасдиқланган тарифларни ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириш белгиланди. 

Тавсиявий тарифларга мувофиқ 187 та хизмат тури кўриб чиқилиб, 63 та хизмат тури бепул амалга оширилиши, 86 та хизмат ҳақи 15 фоиздан 95 фоизгача арзонлаштирилиши, шунингдек хорижий валютада ўрнатилган 7 та хизмат ҳақи миллий валютага ўтказилиши юзасидан келишувга эришилди. 

Бепул амалга оширилиши белгиланган хизматларнинг 29 таси жисмоний шахсларга, 25 таси юридик шахсларга, 9 таси эса юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлардир (тижорат банклари томонидан ҳақ олинмайдиган хизматлар рўйхати иловада келтирилмоқда). 

Жумладан, мижозлардан олинадиган кредит ажратиш бўйича 10 та, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва банк ҳисобварақлари очиш бўйича 12 та, хорижий валютадаги хизматлар бўйича 9 та, пластик карталарига хизмат кўрсатиш бўйича 11 та, жисмоний шахсларга кўрсатиладиган чакана банк хизматлари бўйича 17 та ва бошқа хизматлар бўйича 4 та хизмат ҳақлари бекор қилинди (илова). 

Банк хизматлари ҳақларининг бекор қилиниши, ўз навбатида тижорат банклари томонидан мижозларга хизмат кўрсатилишида қўшимча қулайлик яратиш билан бирга, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг пул маблағлари иқтисод қилинишига хизмат қилади. 

Қайд этиш лозимки, Тавсиявий тарифларга кўра, тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг 18 таси 30 фоизгача, 23 таси 30 фоиздан 50 фоизгача, 24 таси 50 фоиздан 80 фоизгача, 21 таси 80 фоиздан 95 фоизгача арзонлашди. 

Умумий тартибда миллий валютада жисмоний ва юридик шахсларга пластик карталар очиш, корпоратив картани алмаштириш, корпоратив карта йўқотилган ёки шикастланганда уни тиклаш, тўлови рад этилган ёки тўланмаган ҳужжатларни қайтариш, омонат дафтарчасини йўқотганлиги учун жарима ҳамда хорижий давлатлар элчихоналарига бериладиган маълумотномалар бўйича илгари хорижий валютада (евро, АҚШ доллари) белгиланган хизмат ҳақлари миллий валюта – сўмда белгиланадиган бўлди. 

Банк хизматларининг сифатини ошириш мақсадида: 

- банк хизматларини қатъий равишда мижоз билан тузилган шартнома шартларига асосан кўрсатиш (бунда, шартномада кўзда тутилмаган бошқа хизмат ҳақлари олинишига йўл қўймаслик); 

- хизматлар кўрсатилишида шартномада белгиланган муддатларга амал қилиш; 

- шартнома шартларига фақатгина мижознинг розилиги билан ўзгартиришлар киритиш; 

- мижозлар фаолиятида юзага келган муаммоларни кўриб чиқишда уларнинг молиявий ҳолатининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда ёндашиш юзасидан тижорат банклари билан келишиб олинди. 

Ушбу банк хизматлари бўйича ўрнатилган Тавсиявий тарифлар тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги шартномавий муносабатларда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ тадбиқ этилади. 

Илова 

Тижорат банклари томонидан ҳақ (тўловлар) олинмайдиган хизматлар рўйхати 

1) Кредит ажратиш бўйича хизмат кўрсатишда: 

- кредит ҳисобварағини очиш; 

- кредит ҳисобварағига хизмат кўрсатиш; 

- гаров таъминотини расмийлаштириш; 

- гаров таъминотини тўлиқ ёки қисман гаровдан чиқариш; 

- ажратилган кредит бўйича мониторинг ўтказиш; 

- кредит қолдиғини бошқа банкка сотиш; 

- кредит бюросидан маълумотлар олиш; 

- гаров реестрига ёзув киритиш; 

- очиқ кредит линияларидан фойдаланилмаган кредит суммаси; 

- кредит бўйича ойлик абонент тўлови; 

2) Бухгалтерия ҳисобини юритиш, банк ҳисобварақлари очиш бўйича хизмат кўрсатишда: 

- миллий валютада асосий (ёки бошқа банк мижозига иккиламчи) талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очиш; 

- банк мижозига иккиламчи, бошқа ҳисобварақ очиш ва қайта расмийлаштириш; 

- талаб қилиб олингунча, иккиламчи ва шу каби депозит ҳисобварақларни ёпиш; 

- шу банк олдидаги кредит қарздорлигини қайтариш (қоплаш) учун маблағларни ўтказиш (дебет айланма); 

- мижоз бошқа банкка ўтганда ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш; 

- бир филиалда мижознинг бир ҳисобварағидан бошқа ҳисобварағига ҳамда махсус ҳисобварақларга пул маблағларини ўтказиш; 

- бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш; 

- кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобварақларидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўтказиш; 

- ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш бўйича ойлик абонент тўлови; 

- аккредитив ҳисобварағини тасдиқлаш; 

- ҳисобварақ орқали амалга оширилган тўловлар ҳақида кўчирма олиш; 

- таъсис ҳужжатларига асосан ҳисобварағини ўзгартириш; 

3) Хорижий валютадаги хизматлар бўйича: 

- юридик шахсларга ҳисобварақ очиш; 

- юридик шахснинг ҳисобварағини ёпиш; 

- ҳисоб-китоб чеклари суммасини мижознинг ҳисобварағига кирим қилиш; 

- жисмоний шахсларга ҳисобварақлар очиш ва ҳужжатларни юритиш; 

- омонат дафтарчасини бериш; 

- мижоз омонат ҳисобварағига маблағларни нақд ва нақдсиз кирим қилиш; 

- омонатни ўз номига банкнинг бошқа филиалига ўтказиш; 

- фуқаролар буюртмасига кўра омонатларни қидириш; 

- пул ўтказмаларни бекор қилиш ва орқага қайтариш; 

4) Пластик карточкаларига хизмат кўрсатишда: 

- иш ҳақи, стипендия, пенсия, нафақа, стипендия тўловлари учун миллий валютада пластик карточкалар очиш; 

- миллий валютада пластик карточкалар ҳисобварақларини қўшимча маблағлар билан тўлдириш; 

- миллий валютада пластик карточкаларга маблағларни кирим қилиш; 

- миллий валютада пластик карточкадан пул ўтказмаларини амалга ошириш; 

- миллий валютада пластик карточкалар бўйича операцияларни тўхтатиш (“стоп” листга кўйиш); 

- миллий валютада пластик карточка “тақиқга” (блокировкага) тушган ҳолда қайта фаоллаштириш; 

- корпоратив пластик карточкадан маблағларни чиқим қилиш; 

- корпоратив пластик карточкаси бўйича операцияларни тўхтатиш (“стоп” листга кўйиш); 

- корпоратив пластик карточка “тақиқга” (блокировкага) тушган ҳолда қайта фаоллаштириш; 

- жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги конверсион картасини валюта маблағлари билан тўлдириш; 

- миллий валютадаги терминаллар орқали кирим қилинган нақд пулсиз маблағларни депозит ҳисобварақларига ўтказиш (инкассация); 

5) Жисмоний шахсларга чакана банк хизматлари кўрсатишда: 

- омонат ҳисобварағи очиш; 

- фуқаролар буюртмасига кўра омонатларни қидириш; 

- омонат дафтарчасини олиш; 

- кредит асосий қарзи ва фоиз тўловлари бўйича бир марталик тўловлар; 

- алимент тўлаш учун тўловларни амалга ошириш; 

- нақд пулсиз маблағларни омонатга кирим қилиш; 

- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни пластик карталардан омонатга кирим қилиш; 

- омонат ҳисобварағига нақд пул маблағларини кирим қилиш; 

- кредитларни сўндириш; 

- омонат маблағларини “ҳаракатсиз ҳисобварағлар” тоифасига ўтказиш; 

- бир банк тизимидаги омонат ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу банкнинг бошқа филиалларидаги ёки шу банкнинг ўзидаги бошқа омонат ҳисобварақларига ўтказиш; 

- иш ҳақи, нафақа, пенсия ва унга тенглаштирилган нақд пул маблағларини банк кассасидан бериш; 

- омонат фоизлари ва асосий суммасини бериш; 

- жисмоний шахсларга ипотека кредити олиш учун тўланган бошланғич бадали қайтариб бериш; 

- бир банк тасарруфидаги филиалларга бошқа банклардан келиб тушган маблағларни талаб қилиб олингунча, муддатли ва жамғарма омонатларига ўтказиш; 

- банк балансидаги гаровга (балансга) қабул қилинган мол-мулкларни сотиб олиш учун маблағларни шакллантириш; 

- бир банк тизимида бошқа филиалларидан омонатларни ечиб олиш; 

6) Бошқа хизматлар: 

- юридик шахсларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларни банк кассасидан бериш; 

- инкассация қилинган нақд пул тушумларини қабул қилиш, қайта санаш ва ҳисобрақамга кирим қилиш; 

- инкассатор халтасига маблағларни нотўғри жойлаштирилганда далолатнома тузиш; 

- кафолатларнинг шартини (миқдори ва муддатини ўзгартирмаган ҳолда) ўзгартириш каби хизмат турлари кўрсатилганда, 

мижозлардан хизмат ҳақлари олинмайди.

Манба: ЎзА

Поделиться