Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик бундан кейин ҳам устувор йўналиш бўлиб қолади

2017-12-12 | Сиёсат

2017 йилнинг 11 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Конституция –эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» номли маърузасининг мазмун ва моҳияти ҳамда бу борада ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган долзарб вазифалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, дастурий маърузада юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад-муддао инсонни эъзозлаш ва халққа хизмат қилиш каби эзгу ғоялар илгари сурилган. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида энг муҳим ўзгаришлар ҳақида сўз юритиб, аввало, инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш, жамиятда адолатни қарор топтириш, халқ билан очиқ мулоқотни янги босқичга кўтариш каби долзарб масалалар ҳақида асосли фикрлар ўртага ташланди.

Депутатлар маърузада кўтарилган ҳар бир йўналиш юртимиз эртанги куни учун ниҳоятда долзарблигини эътироф этиб, ушбу устувор вазифалар ичида алоҳида урғу тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлашди. Президентимиз томонидан мамлакатимиз тараққиёти учун белгиланган муҳим йўналишлар орасида тадбиркорликни бундан кейин ҳам энг муҳим устуворликлардан бўлиб қолиши ниҳоятда аҳамиятлидир. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатининг устуворйўналиши бўлиб қолишини таъкидлар экан, мамлакатимиз раҳбари “Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ана шу конституциявий қоиданинг изчил амалга оширилиши ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини жадал ривожлантириш бўйича олиб бораётган барча ишларимизнинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради” деб таъкидлади. Қайд этиш лозимки, Бош қомусимизда тадбиркорлик ривожи, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш борасидаги қоидалар давлатимиз раҳбарининг бевосита эътиборида ва назоратида бўлиши соҳанинг янада кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам асос яратишига ҳеч бир шубҳа йўқ.

– Мамлакатимиз раҳбари Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас, албатта – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ш. Бафоев. – Негаки, бугун тадбиркорлик нафақат иқтисодий юксалиш омили, балки аҳоли бандлиги халқ фаровонлигининг муҳим шартига ҳам айланган. Мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг катта қисми айнан тадбиркорлик ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам соҳанинг жамиятимиз ҳаётида қандай ўрин тутишини яққол кўрсатиб турибди.

Йиғилишда бу борада ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган вазифалар муҳокама қилиниб, халқимизга мамлакатимиз раҳбари маърузаларининг мазмун-моҳиятини, айниқса тадбиркорлик ҳаракати ҳимояси билан боғлиқ куйиниб билдираётган фикрлари, йўл-йўриқларини атрофлича тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Мажлис якунида кун тартибидаги масала юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться