Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги йилга ном бериш ҳақида Президентимизнинг Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида фикр юритилади
2017-12-07 | Сиёсат
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди.
Албатта, бу ҳақда узоқ ва батафсил гапириш мумкин. Лекин бугунги тантанали маросим янгича мазмун ва йўналишда ўтаётганини ҳисобга олиб, мен фақат энг муҳим ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман, деди давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида. Жорий йил якунлари ва янги йилга ном бериш тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқин кунларда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиладиган Мурожаатномасида атрофлича фикр юритилади.
Манба: ЎзА