Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилган

2017-12-07 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида буни алоҳида таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганини, ҳолбуки, илгари битта оқлов ҳукми чиқариш ҳам судлар фаолиятида ўта кам учрайдиган ҳодиса бўлганини қайд этди. 

Терговнинг сифати яхшиланиб, терговчилар масъулияти оширилди. Хусусан, шу давр мобайнида тергов органлари томонидан 238 та ҳолатда жиноий ҳодиса юз бермагани аниқланди. 302 та ҳолатда жавобгарликка тортиш муддати ўтгани, 370 та ҳолатда айбдорлар қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлгани инобатга олинди. 549 та ҳолатда қилмиш ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотгани, 1 636 та ҳолатда қилмишда жиноят таркиби йўқлиги исботланди. Ана шундай асосларга таяниб, 3,5 мингдан ортиқ жиноят иши тугатилди, деди Президентимиз. 

Манба: ЎзА

Поделиться