Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида “Ўзбекистoн Конституциясига 25 йил” эсдaлик нишoнлaрини топшириш маросими бўлиб ўтди
2017-12-07 | Жамият
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва тизимдаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг раҳбар ва мутахасислари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тармоқлари каби аграр соҳада ҳам Президентимиз раҳнамолигида ислоҳотларнинг изчил амалга оширилаётганлиги натижасида барқарор ўсиш суръатларига эришилаётганлигини таъкидлади. Бунда Бош қомусимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳисобланиб, унда барча ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолаб қўйилган. Жумладан, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлидир.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши ўртача 6–7 фоизни ташкил қилаётганлиги, юртимиз аҳолиси сонининг муттасил ортиб боришига қарамай, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат товарлари ҳажмининг бир неча баробаргача кўпайганлиги соҳада ислоҳотлар стратегияси нақадар тўғри танланганлигидан далолат беради. Бунинг натижасида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, экспорт кўламини кенгайтириш, энг асосийси, ички истеъмол бозорида йил давомида нарх-наво барқарорлигини таъминлашга эришиляпти.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармойишига асосан мамлакатимиз аграр соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ раҳбар, мутахассис ва ишчи-хизматчиларга мазкур эсдaлик нишoнлaри тантанали равишда топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги