Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайёр судда фирибгарликка оид жиноий иш кўрилди

2017-12-01 | Жамият

Жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани суди томонидан тумандаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди. 

Унда эндигина йигирма икки баҳорни қаршилаган Мирза Аҳмад Атаметовнинг жиноий иши кўриб чиқилди.

...Кўзларидан ўт чақнаб турган, билаги кучга тўла, навқирон бу йигит осон пул топиш, ўз нафси йўлида ўзгаларни алдаб, меҳнатсиз роҳат кўраман, деб фирибгарликка қўл урди. 

Тошкент шаҳар Олмазор туманида истиқомат қилувчи М.Атаметов жорий йилнинг 4 июль санасида фуқаро Шоҳрух Жўраевга “Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамиятидан кредитга намунали уй-жойга шартномани тез кунларда олиб беришни ваъда қилди. Бунинг эвазига олдиндан 600 АҚШ доллари, кейинчалик эса 2 минг 500 АҚШ доллари беришни талаб қилади. Жиноятчи пулнинг бир қисмини олгач, уни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.

Сайёр суд ишида судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эшитилди. Судда ҳозир бўлмаган гувоҳларнинг кўрсатмалари эса ўқиб эшиттирилди. Тўпланган далиллар яна бир бор кўздан кечирилиб, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзлари тингланиб, ҳукм эълон қилинди.

М.Атаметов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбдор, деб топилди. Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Суд мажлисида, айниқса, вояга етмаган ёшларга ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликлар келтириб чиқарадиган оқибатлар ҳақида тушунча берилди. Мамлакатимизда коррупция, фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сайёр судда режасини осон йўл билан амалга ошириш мақсадида кимгадир пора бериш, тартиб-қоидани четлаб ўтиш орқали иш битиришга уринаётган ва мана шундай жиноятнинг бошланишига сабабчи бўлган шахслар ҳам қонунларимиз, жамият олдида жавоб бериши кераклиги таъкидланди.

 
Гўзал Сатторова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться