Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркманистон Президенти китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

2017-12-01 | Жамият

Пойтахтимизда 30 ноябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон – Буюк ипак йўлининг юраги» номли китобининг тақдимоти ўтказилди.

Шу муносабат билан ташкил этлган тадбирда дипломатик корпус вакиллари, олимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Туркманистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев ва бошқалар Буюк ипак йўли қадимги мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда муҳим ўрин тутганини таъкидлади. Ушбу китоб Буюк ипак йўлининг шаклланиш тарихи, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо-иқтисодий, ижтимоий алоқаларнинг ривожланиши, маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларига бағишланган. Асарда савдо йўлида Марказий Осиё давлатларининг тутган ўрни, ўзаро ишонч ва тенг шериклик асосидаги ҳамкорлик, яхши қўшничилик анъаналари ҳақида сўз боради. Китоб Туркманистон давлат нашриёти томонидан туркман, инглиз ва рус тилларида чоп этилган. 

– Буюк ипак йўли нафақат савдо йўли, айни пайтда халқлар ўртасида маданий-маърифий ҳамкорлик воситаси бўлган, – дейди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси Зебо Зарипова. – Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги тил, маънавий-маърифий қадриятлар ва урф-одатлар ўртасидаги яқинлик ҳам фикримизга мисол бўла олади. Мазкур савдо йўлининг замонамиз талаблари доирасида қайта тикланиши мамлакатларнинг иқтисодиёт, савдо, таълим, транспорт, маданият, сайёҳлик каби соҳалардаги алоқаларини янада жонлантириш имконини беради. 

Китобда минтақамиз давлатларининг дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться