Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон делегацияси билан учрашув
2017-11-29 | Сиёсат
2017 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.
Музокараларда олий даражада бўлажак Ўзбекистон-Афғонистон учрашувига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари, хусусан икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги