Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоятидан ҳаж ва умра зиёратига борганлар сони 30 мингдан ошди

2017-11-28 | Жамият

Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳар йили қишлоғимизга Жиззах вилоятидан бир нуроний келиб, ўн кун меҳмон бўлиб кетарди. Унинг келиши “Жиззахлик ҳожи келибдилар!”, деб қишлоқда катта шов-шув бўлар эди. Уйига чорлаб меҳмон қилишга муштоқ одамлар кўплигидан шунча муддат қолиб кетар эди. У кишининг шундай ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлишининг боиси диний билимларни яхши билиши ва энг муҳими, ҳожи эканида эди. Зеро, у пайтларда Наманганда бу улуғ рутбага мушарраф бўлганлар йўқ ҳисоби эди. 

Бугун-чи? Бугун бу табаррук мақомга эришганлар сони 30 мингдан ошиб кетди. Бу рақам ҳар йили 400-500 нафарга кўпаймоқда. Бу мустақиллигимиз шарофати, мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни тиклаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарасидир. Бундай эзгу ишларда эса Конституциямиз ва миллий қонунчилигимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулҳай Турсунов билан ЎзА мухбирининг суҳбати шу ҳақда бўлди. 

– Ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари Бош қомусимизда тўла кафолатлаб қўйилгани жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиётимиз юксалишида муҳим аҳамият касб этаётир. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, диний эътиқодлар ҳам маданий-маънавий омилларнинг умумий силсиласига кирувчи, тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинди ва тўла эркинлик берилди. Диний ташкилотларга қонун доирасида очиқ ва дахлсиз фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Конституциямизда "Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга" (25-модда), "Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга" (31-модда), деб қатъий белгилаб қўйилган. Бу юртимизда турли дин ва конфессиялар вакилларининг тинч-тотув, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида яшашини таъминламоқда. Диний эркинлик ҳақида сўз юритар эканмиз, юртимизда 16 диний конфессия вакиллари бағрикенглик тамойили асосида аҳил-иноқ яшаётганини алоҳида таъкидлаш зарур. Улар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳат фаолият юритмоқда. 

Кўп миллатли Ўзбекистонда турли диний эътиқод вакиллари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Бу Конституциямизнинг “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”, дейилган 18-моддасида ўз ифодасини топган. 

Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, дин давлатдан ажратилган. Виждон эркинлигининг кафолатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида баён этилган. Ўзбекистонда дин ва диний дунёқараш дунёвий турмуш тарзи ва дунёвий тафаккур билан ёнма-ён ривожланиб келмоқда. 

Бош қомусимизнинг 45-моддасида “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”, деб белгиланган. Муқаддас динимиз ҳам инсонни азизу мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Одамлар дин ва эътиқодда бир-бирларидан фарқ қилсалар-да, асосий қонунимизга кўра, ўзаро меҳр-шафқат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашда барча баробардир. Асрлар давомида аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган ва дунёнинг ҳеч бир бурчагида такрорланмайдиган бундай юксак инсоний фазилатлар, муносабатларнинг Асосий қонунимизда ҳам акс этгани таҳсинга сазовордир. Шунингдек, оила насл-насабни сақлаш, жамиятнинг маънавий ҳолатини яхшилашда асосий омил, дея эътироф этилиб, ХIV боб оила муносабатларига бағишлангани ҳам барчага ибрат бўларли жиҳатдир. 

Мухтасар айтганда, Қомусимизда кафолатлаб қўйилган дину диёнат эркинлиги, инсоний ғамхўрликлар, турмушимиз фаровонлиги, тинчлик-осойишталик учун шукроналар келтиришимиз муқаддас бурчимиздир. Зеро, бу билан Аллоҳнинг “Шукр этсаларингиз, албатта зиёда этаман” деган чақириғига мувофиқ йўл тутган бўламиз. 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться