Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти салмоғи ортаяпти
2017-11-27 | Иқтисодиёт
Мамлакатимизда иқтисодий тараққиётда товар ва хизматлар экспорти муҳим аҳамият касб этади. Зотан, экспорт ва импортнинг юксалиши иқтисодий юксалиш аломати ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида ҳалқаро иқтисодий ҳамкорликка киришиб, бугун ушбу ҳарактларнинг фаол аъзосига айланди. Эътиборлиси шундаки, сўнгги йилларда экспорт таркибида катта ўзгаришлар содир бўлди.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятнинг Бухоро ва Когон шаҳарлари ва 11 туманларида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва туман фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотлари маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирда ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз, дукакли экинлар, шунингдек,қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт контракти тузмасдан инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини амалга ошириш, етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги тўғрисида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Биргина, Бухоро вилоятида жорий йилнинг шу кунига қадар 21 млн. АҚШ доллари миқдорида 25 минг тонна қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига катта эътибор қаратилаётганлиги, мазкур қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга расмийлаштиришда божхона кўриги ва расмийлаштируви вақтида сансалорликка йўл қўймасдан, бюрократик тўсиқларсиз тезкорлик билан кечаю-кундуз, амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳафтанинг дам олиш ва байрам кунларида ҳам ўтказишда божхона органларига бир қатор вазифалар белгиланганлиги ва мазкур йўналишда бугунги кунда тизимда жадал шарт-шароитлар яратилиб, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун яратилаётган қулайликлар маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Бухоро вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси