Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навои вилоятида хизматлар соҳаси ривожи

2017-11-27 | Иқтисодиёт

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва бандлигини таъминлашда хизматлар соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда мустақиллик йиллари­да иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқур­лаш­тириш, мамлакат аҳолисининг банд­­лиги, даромадлари ва турмуш си­фатини оширишнинг муҳим йўналиш­лари ва омилларидан бири сифатида хиз­матлар соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амал­га оширилди.

   Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йў­налишларини амалга ошириш жараё­ни­да 2010-2016 йилларда бозор хиз­матлари ҳажми 4 мартага ошиб, 2 трил­лион сўмгача кўпайди. Аҳоли жон бо­шига кўрсатилган хизматлар ҳажми 3,7 мартага ўсди.

  Дастурнинг амалга оширилиши ҳи­со­бига Навои вилоятида 2010 йилдан 2016 йил­гача соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсу­лот­даги ҳиссаси ортиб, хизматлар соҳаси­нинг улуши 22,3 фоиз­ни ташкил қилган бўлса, 2016 йил якуни бўйича 26 фоизга етди.

  Аҳоли томонидан ҳар хил турдаги хиз­мат кўрсатиш турларига бўлган та­лабнинг доимий ўсиши ва давлат то­монидан ушбу соҳага алоқадор ин­фра­тузилмаларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар хизматлар соҳасининг барча тармоқ­лари­ни жадал ривожланишини таъ­минлади.

  Масалан, савдо соҳаси оддий тақ­сим­лаш механизмидан истеъмолчига йўналтирилган бозор талабларини шакл­лантириш жараёнларида фаол иш­тирокчига айланди. Ҳозирги вақтда савдо хизматлари иқтисодиётда кўр­сатилган жами хизматлар ҳажмининг сезиларли қисмини ташкил этиб, 2010-2016 йилларда 4,4 бараварга ортган.

  Эътироф этиш лозимки, сўнгги йил­ларда алоқа ва ахборотлаштириш хиз­матлари жадал ривожланиб бормоқда. Телекоммуникация тармоқлари, ком­пью­­терлаштириш ва ахборот техноло­гия­ларини ривожлантириш, миллий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида уяли ало­қа абонентлари ҳамда интернет тар­моғига уланиш шохобчалари сонининг кўпайишига олиб келмоқда.

  Соғлиқни сақлаш тизимининг ислоҳ қи­линиши, илғор чет эл тажрибаларини кенг жорий этилиши соҳа хизмат­лари­ни 5,1 мартага оширишга замин ярат­моқда.

  Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик субъектларига, хизмат­лар кўрсатиш бўйича янги ташкил эти­ла­ди­ган корхоналарни технологик жи­ҳозлаш учун катта миқдордаги им­тиёз­ли кре­дит­лар тақдим этилмоқда. Бу ки­чик биз­нес ва тадбиркорликнинг бо­зор хизмат­лари ишлаб чиқариш умумий ҳаж­ми­да­ги улуши 39,7 фоиз­дан 71,6 фоизга кў­пайишига олиб келди.

   Янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция, солиқ, пул-кредит ва ил­мий-техник сиёсатни такомиллаш­ти­риш, кичик бизнесни ривожлантириш ор­қали иқтисодиётнинг янада барқарор ўсишини таъминлаш имконини бер­моқда.

  Бу эса Навои вилоятида иш­лаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг оқи­лона ту­зилмасини шакллантириш ҳамда аҳоли турмуш даражаси янада оши­шига хиз­мат қилмоқда.

Манба: Навоий вилояти ҳокимлиги

Поделиться