Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмита раиси маслаҳатчиси С.Бадак Самарқанд тадбиркорлари билан учрашди

2017-11-26 | Туризм

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Самарқандга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Садик Бадак ташриф буюрди ва Самарқанднинг бир қатор зиёратгоҳларида бўлди. 

Шунингдек, меҳмон бир қатор туризм объектларида, Сиёб бозорида ҳамда бевосита сайёҳлар учун маҳсулот тайёрловчи ҳунарманд устахоналарида бўлиб, уларнинг иш жараёни билан танишди, суҳбатлашди.

Кун тартибида белгиланган яна бир тадбир –  Самарқанда вилоятининг туризм соҳаси ҳолати, камчиликлар, туристик салоҳиятини янада ривожлантириш муҳокамасига бағишланган учрашув эди. Ушбу учрашувда Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари М.Восеев, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси С.Бадак, Қўмита бўлим бошлиғи М.Мирзохидов иштирок этиб, вилоятдаги меҳмонхона ва туристик фирмалар, ресторан раҳбарлари, гид-таржимонлар, ҳунармандлар, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчи-профессорлари, Мусулмонлар идораси вакиллиги ва бошқа туризм соҳасига алоқадор ташкилотлардан вакиллар блан яқиндан сухбат олиб боришди.

Йиғилишда М.Мирзохидов учрашув мазмун-моҳияти, бугунги кунда республикамизнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ишлаб чиқилаётган лойиҳалар тўғрисида сўз юритди.

Шундан сўнг С.Бадак сўзга чиқиб, Самарқанд вилоятида жуда катта туристик салоҳиятга эга бўлган маданий мерос объектлари мавжуд эканлиги, келгусида соҳани янада ривожлантириш учун туризм соҳасига алоқадор барча ташкилотлар биргаликда фаолият олиб боришлари лозимлигини  айтиб ўтди.

 

Учрашув конструктив мухокама шаклида ташкил этилган бўлиб, туризм соҳа субъектлари ҳам ўзларининг бир қатор таклифлари билан ўртоқлашишди. Ушбу таклифлар қуйидагилардан иборат:

• туристик мавсум бўлмаган даврда фестиваль, спорт мусобақалари, тадбирлар ташкил этиш орқали сайёҳларни жалб қилиш;

• Самарқанд аеропорти орқали келадиган рейсларни кўпайтириш;

• туризмнинг юртимиз учун янги бўлган йўналишлари конгресс туризм, бизнес туризм, соғломлаштириш туризм кабиларни ташкил этиш;

• халқаро авиакомпаниялар фаолиятини Ўзбекистонда ташкил этиш, соҳада эркин рақобат муҳитини ташкил этиш;

• қўшни давлатлар билан умумий турларни кўпайтириш;

• Самарқанд шаҳридан чўл, кўл ва бошқа экотуристик зоналарига олиб борувчи йўлларни яхшилаш;

• индивидуал тарзда келувчи сайёҳлар учун шарт-шароитлар яратиш, виза бериш тартибини янада соддалаштириш;

• тадбирлар тақвимини ишлаб чиқиш ва белгиланган муддатларда тадбирларни ўтказиш;

• кўчалардаги ёритиш тизими, пиёдалар йўлаклари, ариқларни тартибга солиш;

• вилоятда гидлар марказини очиш;

• автомобил ва бошқа транспорт воситалари ижараси хизматини ташкил этиш;

• қишлоқлардаги якка тартибдаги уйларда сайёҳларнинг тунаши бўйича рухсат бериш;

• кичикроқ, маблағи оз бўлган тур фирмалар учун хориждаги ярамаркаларда иштирокини бепул амалга ошириш;

• автобусларни тур фирмаларга мажбурий тарзда кредит орқали бериш;

• водийдан қатнайдиган поездларининг чартер рейсларини ташкил этиш;

• Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишидаги автобусларнинг доимий қатновларини ташкил этиш каби амалга оширилиши кўзда тутилган ва янги таклифлар айтиб ўтилди.

Берилган ҳар бир савол ва таклифлар бўйича мутахассислар ўз фикрларини билдиришди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться