Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди
2017-11-24 | Сиёсат
Сеул, 24 ноябрь. ЎзА махсус мухбири Абу Бакир Ўрозов хабар қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга давлат ташрифи доирасида Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён билан учрашди.
Ўзбекистон ва Корея Республикалари ҳамкорлиги сўнгги йилларда кенг кўлам касб этди. Давлатимиз раҳбарининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида савдо, ёқилғи-энергетика, кимё, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, тиббиёт, туризм, фан-таълим ва маданият каби кўплаб соҳаларда келишувларга эришилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири Ли Нак Ён билан учрашувда эришилган мазкур келишувларни амалиётга изчил татбиқ қилиш, янги лойиҳалар устида ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Манба: ЎзА