Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

50 нафар тадбиркор Европа Иттифоқи давлатларида малака оширади

2017-11-22 | Иқтисодиёт

Наманганда “Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури – Ўзбекистон кичик бизнес корхоналари раҳбарлари ва хусусий тадбиркорлар салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида тайёрлов тренинги ўтказилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилган тадбирда Наманган ва Андижон вилоятларидан тадбиркорлар қатнашди. 

– “Бошқарув кадрларни тайёрлаш” дастури кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари вакилларининг салоҳиятини ошириш орқали Ўзбекистон Республикасида инсон капиталини мустаҳкамлаш, хусусий сектор фаолияти унумдорлигини ошириш, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, – дейди лойиҳа эксперт-маслаҳатчиси Ф.Жабборов. – Ушбу тренинг Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорларнинг халқаро бизнес тамойиллари борасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий билимини ошириш, яъни уларни хорижий ҳамкорлик муносабатларига тайёрлаш бўйича машғулотларни ўз ичига олган. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичида ЕИда малака ошириш учун мамлакат миқёсида ўтказилган танловда иштирок этган 300 дан зиёд тадбиркор орасидан 50 нафари хорижда тажриба ўрганиб келиш имкониятини қўлга киритган. Улардан 13 нафари наманганлик тадбиркорлардир. 

Икки кун давом этган тадбирда иштирокчилар билан самарали бизнес мулоқот усуллари, малака ошириш даврида вақтни бошқариш, хорижий ҳамкорлар билан музокара олиб бориш технологиялари, ўз корхонаси тақдимотини тайёрлашга бўлган талаблар, бизнес ҳамкор излаш ва у билан бизнес муносабатларни йўлга қўйиш, ўзаро ишбилармонлик тармоқларини тузиш мавзуларида машғулотлар ўтказилди. Интерфаол усулда ташкил этилган машғулотларда тадбиркорлар қизғин савол-жавоблар асосида келгуси фаолиятларида муваффақиятни таъминлашга хизмат қиладиган фойдали маълумотларга эга бўлди. 

– Президентимиз томонидан тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётган бугунги кунда ишбилармоннинг ўзи ҳам давр талаби даражасида пухта билим ва малакага эга бўлмаса, кўзлаган мақсадига эриша олмайди, – дейди Уйчи туманидаги “Танҳо РТС” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р.Абдуллаев. – Шу маънода, ушбу тадбир жуда муҳим аҳамият касб этди. Зеро, биз, тадбиркорлар ўз фаолиятимиз доирасини кенгайтириб боришдан манфаатдормиз. Пировардида тадбиркорнинг ютуғидан нафақат ўзи, балки бутун жамият наф кўради. 

 
Акрамжон Сатторов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться