Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Тошкент» РФБ савдо айланмаси 2,6 маротабага ошди

2017-11-21 | Иқтисодиёт

2017 йилнинг 13-17 ноябрь кунлари «Тошкент» Республика фонд биржаси савдоларида 19 та акциядорлик жамиятининг қимматли қоғозлари билан 56 та битим қайд қилиниб, 35,0 млн. дона акция 2,6 млрд. сўмга сотилди. Ушбу кўрсаткич ўтган ҳафта савдо якунларига нисбатан 2,6 маротабага кўпдир.

Таҳлиллар жами савдо айланмасининг 94,5 фоизи тижорат банклари ва 5,1 фоизи агросаноат тармоғидаги акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширилган битимлардан иборат бўлганини кўрсатди. Энг йирик битим 15 ноябрь санасида «Савдогарбанк» АТБнинг 25,0 млн. дона акцияси билан 2,5 млрд. сўм миқдорида тузилди.

Шунингдек, тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни «Қўқонспирт» АЖ эгаллаган ҳолда, ҳафта давомида ушбу жамиятнинг 9,9 млн. дона акциялари билан 10,1 млн. сўмлик 22 та битим амалга оширилди.

Ҳафта давомида савдо айланмаси ҳажми юқори бўлган эмитентларни «Савдогарбанк» АТБ (ҳафталик савдо айланмасининг–94,1 фоизи) ва «Гулистон экстракт-ёғ» АЖ (4,7 фоизи) ташкил этди. Бу ҳафталик савдо айланмасининг 98,8 фоизини ташкил этади.

Ўтган ҳафта фонд биржасида республикамизнинг 6 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (94,4 фоиз) ва Сирдарё (4,7 фоиз) вилоятидаги акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Қимматли қоғозларнинг номинал нархига нисбатан юқори даражадаги фарқ қуйидаги акциядорлик жамиятларининг акциялари билан тузилган савдо битимларида кузатилди:

1. «Гулистон экстракт-ёғ» АЖ. Нисбат–14,35:1. Ушбу акциядорлик жамияти бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 28700 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати эса 1999 сўмни ташкил қилади.

2. «Олмалиқ КМК» АЖ. Нисбат–1,23:1. Ушбу эмитент бир дона акциясининг савдо кунидаги биржа нархи 4380 сўмдан иборат бўлди. Акциянинг номинал қиймати 3914 сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, ўтган ҳафтада инвесторлар тоифасига кўра биржа савдоларида жисмоний шахслар фаоллиги кузатилиб, тузилган умумий битимлар ҳажмининг–99,9 фоизи, битимлар сонининг эса–91,0 фоизи айнан улар ҳиссасига тўғри келди. Таҳлилларга кўра инвестор сифатида жисмоний шахслар энг кўп тижорат банкларининг (94,5 фоиз) акцияларига юқори қизиқиш билдиришган.

Таҳлилларга кўра, фонд биржасида йил бошидан буён 76,5 млрд. сўмлик 2199 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 89 та эмитентнинг 1,3 млрд. дона қимматли қоғозлари сотилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться